24/Январь/2022 Жамият
ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу ҳужжат билан "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий- маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Қарорда Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланган:
Ташкилий қўмита тавсиясига кўра интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор (1-3-ўринлар) бўлганлар:
Шу билан бирга, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган "Заковат" стипендияси таъсис этилади. Стипендия давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда таълим муассасаларида ташкил этилган "Заковат" интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади.
Давлат бюджетидан "Заковат" интеллектуал клуби" ННТга 2022 йилда 50 млрд сўм маблағ ажратилади. Келгуси йилларда маблағлар "Заковат" интеллектуал клубига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратилади.
Қарорда қайд этилишича, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъий назар республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилиб борилади. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида "Интеллектуал ҳафталик" тадбири ўтказилади.
Ушбу ҳужжат жорий йил 21 январдан бошлаб кучга кирди.