Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Январь/2022   Ватандошларимиз

Варшавада ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда эълон қилинган "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" мазмун-моҳияти ва вазифалари ҳақида сўз юритилди

ВАРШАВА, 9 январь. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Польша олий билим юртларида таҳсил олаётган талабалар ва ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида она юртимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилга "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" дея ном берилгани ва бу жараёнда кенг жамоатчилик фикри ўрганилганлиги ҳақида сўз юритилди. Бу борада жамият асоси бўлган маҳалла институтининг роли, унинг юрт тинчлигини таъминлашдаги аҳамияти таъкидланди.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги янги тараққиёт босқичида кучли фуқаролик жамиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олаётгани тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, давлатимиз раҳбарининг чет элдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги фармон ва қарорлари, хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 августдаги «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритилди.

Шу билан бирга, ватандошларимиз Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тайёрланган тақдимот материаллари билан таништирилди. Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, мамлакатимизда етиштирилаётган маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда иштирок этишни истирок этиш истагини билдирган юртдошларимизга ҳар томонлама кўмак берилиши ҳақида маълумот берилди.

Мавзуга оид

«Ватандошлар» фонди кўмагида юртдошларим...

Хорижда яшаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Президентининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташк...

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва унга...

“Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпанияси 5 майдан бошлаб Термиз – Санкт-Петербург – Тер...

Хориждаги ватандошлар учун махсус портал...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва...

Сўнгги янгиликлар