Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Саналар

Туркиядан табрик: Давлат герби – жонажон Ўзбекистонимиз, ҳурриятимиз тимсоли

АНҚАРА, 1 июль. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганинг 30 йиллиги муносабати Туркияда таҳсил олаётган ватандош-талабалар  юртдошларимизга  байрам тилакларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Раҳим Мамадалиев, Туркиянинг Ҳожитепа университети магистранти:

-Давлат герби мамлакатимиз мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардан бири бўлиб, халқимизнинг бой тарихий анъаналарини ва интилишларини ўзида мужассам этган.

Шу боис, дунёнинг қайси хорижий мамлакатида бўлишимиздан қатъий назар, давлат рамзларига кўзимиз тушганида қалбимизда ғурур ва ифтихор туйғусини ҳис этаман ҳамда она юртимни, яқинларимни кўргандек хурсанд бўламан.

Мен ва хорижий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун давлатимиз рамзлари билан боғлиқ ҳар қандай санани нишонлаш икки карра фахр бағишлайди.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни жонажон Ўзбекистонимиз, ҳурриятимиз тимсоли - Давлат герби қабул қилинган сана билан муборакбод этаман.

Ҳусан Тоҳиров, Туркиянинг Гази университети талабаси:

-Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун бундан 30 йил аввал 1992 йил
2 июлда қабул қилинган.

Гербимиз марказида Ҳумо қуши бахт, омад, ҳиммат, олижаноблик тимсоли сифатида тасвирланган. Давлатимиз гербида халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топган. Унда тароватли водий узра нур сочаётган қуёш ҳам  тасвирланган.

Чап томонидаги буғдой бошоқлари халқимизнинг ризқ-рўзи бутунлигидан, ўнг томонидаги қийғос очилган ғўза ифодаланган чамбар юртимиз одамларининг оппоқ орзулари, эзгу ниятларидан далолатдир.

Гербимиз ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаидир.

Барчангизни Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган куни билан табриклайман.

Мавзуга оид

Туркиядан табриклар: Анқарадан энг самим...

Наврўз байрами муносабати билан Туркия жамотчилиги томонидан юртдошларимиз номига самимий...

Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳоми...

9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Сана муносабати билан буюк бобокалон...

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўр...

Ўзбекистон Президенти «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадб...

Сўнгги янгиликлар