Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Тожикистондан муносабат: Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот – давр талаби, тараққиёт гарови

ДУШАНБЕ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Тожикистон ҳукуматининг расмий нашри - «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманнонзода «Дунё» АА учун шарҳида  Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган конституциявий ислоҳотлар аҳамиятини таъкидлади.


-Шиддат билан ўзгараётган бугунги даврда замон билан ҳамнафас бўлиб, мавжуд қонун-қоидалар ва тамойилларни бугунги кун талабларига мослаштириш барқарорликни таъминлаш омилларидан биридир.

Қабул қилинадиган ҳар қандай қонун вақт ўтиши билан такомиллаштирилиши, янги мазмун билан бойитилиши унинг қийматини янада оширади.

Қўшни Ўзбекистонда Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича ишлар бошланганлигини кузатар эканмиз, юқоридаги сўзларга яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Зеро, ушбу қўшни ва дўст давлат шароитида Конституция ислоҳоти давр талаби, тараққиёт гарови эканлиги шубҳасиз.

Яқинда оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувини кузатиб, бу жараён мамлакатда бошланган кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш учун ҳуқуқий замин сифатида хизмат қилишига амин бўлдик.

Эътиборли жиҳати шундаки, бугун халқ ҳам Асосий қонунни ўзгартиш бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб, ушбу сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатмоқда. Негаки, ушбу учрашувда таъкидланганидек, Конституциявий комиссияга фуқаролар томонидан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам ислоҳот ўз вақтида амалга оширилаётганидан гувоҳлик беради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти нега, айнан, бугун Конституцияни ўзгартиришга эҳтиёж сезилди, деган саволга  «Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Бир сўз билан айтганда, «Инсон қадри учун» ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак», дея жавоб берди.

Чиндан ҳам, Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён мамлакатда бошлаган инсон қадрини улуғлаш, давлатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлари бугунги кунда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш учун тамал тоши сифатида хизмат қилмоқда.

Бу ислоҳотлар, юқорида айтиб ўтганимдек, эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан Конституцияда белгилаб қуйилиши  лозим. Шундагина, ислоҳотларнинг охиригача ҳаётга татбиқ этилишига замин яратилади.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Конституцияни ўзгартириш бўйича тўртта муҳим йўналишни ҳам айтиб ўтди.

Булар инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи, «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилни мустаҳкамлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожланиш ҳамда Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуришдан иборат эди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг кейинги ташқи сиёсати ҳақида фикр билдирар экан, жумладан, Конституцияга «Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало, ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигига оид принцип ва нормаларга асосланиши ҳақида»ги моддани қўшишни таклиф қилди.

Дарҳақиқат, сўнгги беш-олти йилда Марказий Осиё минтақасида дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳити янгича руҳда шаклланди. Ўзбекистон бугунги кунга келиб, минтақанинг барча мамлакатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган конструктив сиёсатни олиб бормоқда.

Биргина Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларига тўхталадиган бўлсак, йиллар давомида тўпланиб қолган масалалар икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати ва мустаҳам сиёсий иродаси туфайли қисқа давр ичида ўз ечимини топди.

«Илгари тўпланиб қолган муаммолар шундай қисқа муддатда ҳал этилишини тасаввур қилиб бўлармиди?! Бунга халқаро ташкилотлар ҳам ишонмаган эди. Бугун давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори ҳурматли Шавкат Мирзиёев», - деган эди Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон.

Қолаверса, Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш анъанага айланди.

Бугун Ўзбекистон олиб бораётган яхши қўшничилик сиёсати халқаро майдонда эътироф этилмоқда.

Ана шу тамойилга содиқ қолган ҳолда, ташқи сиёсатда, энг аввало, яқин қўшнилар билан бундан кейин ҳам дўстона ва тинчликпарварлик сиёсатини илгари суриш Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституциясида белгилаб қўйилса, минтақада тинчлик ва барқарорликни устувор сақлашга хизмат қилиши, табиий.

Умуман олганда, Ўзбекистон халқи Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, эртанги порлоқ ва фаровон ҳаёт учун ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этишига умид қиламиз.

Мавзуга оид

БААдаги ватандош: Инсон қадри, шаъни ва ...

Бирлашган Араб Амирликларида “Меҳмондўстлик соҳасидаги ўзгаришлар” китобини инглиз тилида ...

Кувайтдаги ватандош: Янги қабул қилинади...

Кувайтда яшаётган ватандошимиз, «Муборак ал-Кабир» шифохонаси шифокори Абдуҳамид Бойдедаев...

Ўзбекистон делегацияси Сибир ҳудудларида...

Жорий йил 12-19 июль кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси аге...

Сўнгги янгиликлар