Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Долзарб

Тожикистондан муносабат: Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан ҳар икки давлат учун бирдек манфаатдорлик кўради

ДУШАНБЕ, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Тожикистон Миллий Фанлар академиясининг Осиё ва Европа мамлакатлари институти илмий ходими Виктор Ким “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга буюрган расмий ташрифи якунлари юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:


- Ушбу ташриф 2021 йилда Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари стратегик шериклик даражасига олиб чиқилганидан кейин икки мамлакат раҳбарлари ўртасида қарор топган дўстона ва ишончли муносабатларнинг мантиқий давоми бўлди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги кўламларини кенгайтириш ва товар айирбошлашни деярли уч баробарга ошириш фонида Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида муҳим ўрин тутадиган таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам эътиборни тортади. Венгрия ҳукумати «Хунгарикум» дастури орқали Ўзбекистон талабалари ва докторантлари учун ҳар йили ажратиладиган квоталарни 170 стипендиягача оширишга қарор қилгани эътиборга сазовордир. Шунингдек, олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам қайд этилди.

Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида гуманитар ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва Венгриянинг энг йирик товуқ гўшти ишлаб чиқарувчи «Master Good Kft.» компанияси раҳбари Лазло Бараньи ўртасидаги музокаралар натижасида Ўзбекистонда паррандачилик корхонасини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўйича келишувга эришилгани баробарида компания тизимларида 6 нафар ўзбекистонлик талабаларнинг касбий амалиётни ўташ имконияти атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, Венгрия - Европада энг жадал ривожланаётган иқтисодиётга эга мамлакатлардан бири. У қишлоқ хўжалиги , саноат, савдо, туризм, молия ва ахборот технологиялари соҳаларида улкан салоҳиятга эга.

Дунёда юз бераётган сўнгги воқеалар шароитида Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан ҳар икки давлат бирдек манфаат кўради.

Мавзуга оид

Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Maratho...

Самарқанд шаҳрида кенг кўламли спорт тадбири - Samarkand Half Marathon халқаро хайрия ярим...

Покистондан муносабат: Ўзбекистон ва Тур...

Пешовар университетининг Минтақавий маркази директори профессор Шаббир Аҳмад Хон “Дунё” АА...

Тошкент аэропортига Пекиндан учинчи чарт...

Пекиндан амалга оширилган учинчи чартер рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропо...

Сўнгги янгиликлар