Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июнь/2021   Таълим

Тошкентда Ўзбекистон – Венгрия ректорларининг биринчи форуми ўтказилади


БУДАПЕШТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Венгрия ректорлар конференцияси бош котиби Золтан Дубеци билан учрашди, деб хабапр бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда жорий йил 20-22 июнь кунлари Ўзбекистон – Венгрия ректорларининг биринчи форумида қатнашиш учун Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирлигининг давлат котиби Оршолей Пачай-Томашич бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга сафари ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ маслалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Венгриянинг ўндан ортиқ нуфузли олий ўқув юртлари раҳбарлари Ўзбекистонга боришади. Улар орасида Дебрецен университети,  Лоранд Этвеш номидаги универститет, Земмельвайс университети,  Сечени Иштван университети ва бошқа олий таълим муассасалари ҳамда Венгриянинг қатор вазирлик ва идоралари вакиллари бор.

Қатор мавзудаги сессияларни ўз ичига олган Ўзбекистон – Венгрия ректорларининг биринчи форумида қатнашиш, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари ҳамда олий таълим муассасаларида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ушбу сафар дастуридан жой олган.

Тадбир якунлари бўйича олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликка оид қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилдан бошлаб Тошкентда Венгриянинг етакчи олий ўқув юртларидан бири - Дебрецен университетининг филиали очилади. Мазкур олий таълим даргоҳида 30 минг нафар талаба таҳсил олади.   

Мавзуга оид

Андижонда «Collegium Humanum» Варшава ме...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Collegium Humanum» Варшава менежмент университети Андиж...

Япония компаниялари пойтахтимизда эҳтиёж...

Кеча Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев япониялик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учра...

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида Жанубий Кор...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари Қирол Сежонг институти фонди (KSIF) ...

Сўнгги янгиликлар