Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Сентябрь/2022   Ҳамкорлик

Тошкент вилояти ҳокими “Жанубий Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди

СЕУЛ, 6 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тошкент вилояти ҳокими кеча “Жанубий Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми котибияти ижрочи директори Ли Чонг Гук билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги кундаги даражасига юқори баҳо берилди.

Жумладан, Ли Чонг Гук Ўзбекистон Жанубий Корея учун минтақадаги энг муҳим стратегик ҳамкор эканлигини таъкидлаб, сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги яқин муносабатлар давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг жадал тарзда ривожланишига туртки бўлаётганини алоҳида қад этди.

Учрашувда томонлар транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат зоналари, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд лойиҳаларни тизимли давом эттиришга келишиб олди.

Жанубий Корея вакиллари ҳозирда Ўзбекистонда доривор ўсимликлар, тиббиёт, балиқчилик ва саноатни ривожлантириш соҳаларида лойиҳалар амалга ошираётгани ҳақида маълумот берилди.

Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини биргаликда кўриб чиқишга тайёрликларини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Хитойдаги “Ипак йўли” анъанав...

Кеча Хитойнинг Шэньси провинцияси Сиань шаҳрида “Ипак йўли” Олтинчи халқаро кўргазмасининг...

Хитойдан муносабат: ХХР раҳбарининг Ўзбе...

«Хитой-ШҲТ» минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Пилот зонаси администрацияси раҳба...

Сурхондарё вилояти делегацияси амалий са...

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими...

Сўнгги янгиликлар