Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Август/2022   ТИВ янгиликлари

Тошкент ва Брюссель ноябрь ойида Самарқандда Европа Иттифоқи –Марказий Осиё форматидаги бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 13 август. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили, ЕИ делегацияси раҳбари ўринбосари Миндаугас Качераускас билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ҳамкорлиги форматининг самарадорлигини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви ва Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш биринчи Вазирлар конференциясини ташкил этишга оид масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Юқорида таъкидланган тадбирларни тайёрлаш, уларнинг кун тартибини аниқ таклифлар ва амалий мазмун билан бойитиш бўйича Европа томони билан мунтазам ишчи учрашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш юзасидан келишиб олинди.

Мавзуга оид

ТИВ раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотлар жа...

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бугун Ўзбекистон Таш...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов кеча Миср элчиси Амира Фаҳмий...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири МДҲ Ташқи...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 13-14-октябрь кунл...

Сўнгги янгиликлар