Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Маданият

Тошкент халқаро кинофестивали - “Ипак йўли дурдонаси” 28-сентябрь – 3-октябрь кунлари ўтказилади


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда “Ипак йўли дурдонаси” номи билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 28-сентябр – 3-октябрь кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968–1997-йилларда май ойи охири – июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Жорий йилда мазкур кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирга хорижий мамлакатлардан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.

Фестиваль доирасида машҳур киномутахассислар ва режиссёрлар иштирокида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кинотренинглар, давра суҳбатлари, ҳудудларда кинокўргазмалар, энг яхши миллий ва хорижий фильмлар намойишлари уюштирилади.   

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда «Рангсиз тушлар» фильмин...

Шу кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган Марказий Осиё давлатлари кинофестивал...

Наврўз - қадимий қадриятларимиз тантанас...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига т...

Латвия ва Литвада Наврўз байрами кенг ни...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий...

Сўнгги янгиликлар