Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Май/2021   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Қозоғистон элчиси: Уруш – инсоният учун катта бахтсизлик, катта фожеа, биз буни ёдда тутишимиз ва ёш авлодга етказишимиз лозим


ТОШКЕНТ, 9 май. /«Дунё» АА/. Қозоғистон элчиси Сатибалди Дархан “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида мамлакатимиз халқини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан қутлади ва ушбу сана тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўзбекистон халқини бугунги сана муносабати билан чин дилимдан муборакбод этаман. Бу ҳақиқатан ҳам катта ва умумий байрамдир. 76 йил ўтди, бу хийла катта муддат, шундай бўлса-да бизлар буни ёдга оламиз. Сайёрамизнинг барча аҳолиси бу кунни эсдан чиқармаслиги лозим, Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари бутун инсоният учун сабоқ бўлмоғи керак. Сиёсатдаги кичиккина бир эҳтиётсизлик бениҳоя катта инқирозга олиб келиши ва кўплаб авлодларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мана бир мисол, Ўзбекистондан фронтга юборилган 2 миллионга яқин кишининг кўпчилиги қайтмаган, ҳанузгача уларнинг аксарияти бедарак кетганлар қаторида саналади. Қозоғистондан ҳам тақрибан 1 миллион 380 минг киши фронтга кетган бўлса, уларнинг 600 минги қурбон бўлган, 400 минги, жумладан, менинг бобом ҳам бедарак кетган ҳисобланади.

Уруш - инсоният учун катта бахтсизлик, катта фожеа, биз буни ёдда тутишимиз ва ёш авлодга етказишимиз лозим.

Биз ўзимизни энг бахтли инсонлар санашимиз мумкин. Чунки эркинмиз, егулик топиш билан боғлиқ муаммоларимиз йўқ, кўчага чиқишга қўрқмаймиз ва фарзандларимиз келажагидан кўнглимиз тўқ.

Агар Марказий Осиё халқларига назар ташлайдиган бўлсак, биз ҳозир бахтли ҳаёт кечираётганимизни теран англашимиз керак. Бундай воқелик ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари натижасида рўй бераяпти.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Биз уларни ўрганаяпмиз ва натижаларидан хурсанд бўлмоқдамиз.

Мен 2 йилу уч ойдан буён Ўзбекистонда яшаётган бўлсам, одамлар чеҳрасидаги ўзгаришларни кўраяпман, чунки улар яхши ва фаравон ҳаёт кечира бошлади.

Мавзуга оид

Туркиялик эксперт Тошкентдаги Хотира ва ...

Туркиянинг «Sahipkiran» стратегик тадқиқотлар маркази директори Месут Эмре КАРАКОСЕ Тошке...

Муаллим… командир… қаҳрамон...

...1944 йилнинг 23 декабрь куни. Чехословакия ҳудудида олиб борилаётган жангларда катта ле...

Хотира ва қадрлаш - тарих ва келажакни б...

9 май мамлакатимизда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. ...

Сўнгги янгиликлар