Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Португалиядан муносабат: Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилиш – давр талаби

МАДРИД, 2 июль. /«Дунё» АА/. Португалиянинг Лейрия шаҳрида жойлашган «ZIYOMAX» қурилиш компанияси бош директори Завқиддин Идиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ислоҳоти муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини  таҳририятимизга тақдим этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  


– Португалияда 20 йилдан ортиқ давр мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Ўзбекистонда Бош қомусимизни ислоҳ қилишга бағишланган жараёнларни диққат билан кузатиб келмоқдаман.  Дарҳақиқат, бугунги кундаги замон талабларидан келиб чиқиб ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва жамиятимиздаги ўзгаришлар, шу билан бирга дунё миқёсида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ва жараёнлар, албатта, Ўзбекистонининг Асосий қонунига янги нормаларни киритишни тақозо этади.

“Бу менинг конституциям” махсус веб-портали орқали Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан танишиш жараёнида Асосий қонуннинг 22-моддасига «Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади», деган қўшимча мени алоҳида эътиборимни тортди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан тизимли асосда ишлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг юртимиз тараққиётига доир ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Президентимиз ташаббуси билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан чет элдаги ватандошлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар ташкиллаштириб келиниши бизни жуда қувонтиради. Мисол тариқасида Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасининг бу борада амалга ошириб келаётган саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолаш мумкин. Миллий байрамлар, шонли саналарга бағишланган маданий-тадбирлар элчихонамиз томонидан Португалияда ҳам мунтазам равишда уюштирилмоқда. Буларнинг барчаси мен каби Португалияда узоқ йиллар мобайнида яшаб келаётган ўзбекистонликлар учун Ватанга бўлган миллий туйғумизни янада мустаҳкамлашга, айниқса, бу ерда туғилиб ўсаётган фарзандларимизда юритимизга бўлган меҳрни ва миллий кадриятларимизни сингдиришга хизмат қилади.    

 

Мавзуга оид

Россиядан муносабат: Янгиланган Конститу...

«Вектор» Халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори Андрей Хриенко «Дунё» АА учун и...

Умумхалқ муҳокамасига чиқарилган Констит...

«Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конс...

Малайзиядан муносабат: Конституциявий ис...

Малайзиянинг UCSI университети ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, доцент Кренди ...

Сўнгги янгиликлар