Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Сентябрь/2022   Тарих

Паркент тумани ҳудудидан XVI – XVII асрларга оид мис тангалар топилди

ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /«Дунё» АА/. Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган “Хўжа” маҳалласидаги хонадонлардан биридан мис тангалар топилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги, Археологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси масъуллари томонидан  тангаларнинг сони 939 та эканлиги аниқланди.

Фанлар академиясидан олинган маълумотларга кўра, мис тангалар топилган жой кўздан кечирилиб, уларнинг диаметри 115 сантиметр бўлган ўранинг ер сатҳидан 40-50 сантиметр чуқурликда, бир жойда тўпланган ҳолда топилганлиги, тангалар топилган жойдаги тупроқ орасидан ўлчами 25х25х5 сантиметр бўлган пишиқ ғишт бўлаги, мовий рангда сирланган ва сирланмаган идишларнинг майда парчалари топилди.

Тангаларни дастлабки ўрганиш узоқ вақт давомида ер остида, нам тупроққа қоришиб чириганлиги сабабли уларнинг ҳар иккала томонининг юзалари текисланиб кетган. Тангаларнинг айримларига ишлов берилиб, тозаланиши уларда доира шаклдаги ҳалқа ва унинг ичига араб ҳарфларидаги ёзув битилганлиги маълум бўлди. Тозаланган тангалардан айримларининг бир томонида “Зарб Тошкент ( )” ёзувигина ўқилди. Иккинчи томонини ўқишнинг имкони бўлмади. Аммо аввал аниқланган, айнан уларга ўхшаш тангалар билан қиёсий таҳлил янги топилган хазина XVI  аср охири – XVII  аср бошларига тегишли эканлигини кўрсатди. Тангалар топилган жойдан аниқланган бошқа ашёвий далиллар - 25х25х5 сантиметр ҳажмдаги пишган ғиштлар, мовий рангдаги сирланган ва сирсиз сопол идиш синиқлари ҳам юқорида кўрсатилган даврга тегишлди.

Мавзуга оид

Амир Темур ўғлонлари, Жалолиддин Мангубе...

Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг...

Тошкентда Темурийлар давлатининг Хитойда...

Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи илмий жамоаси томонидан Ғиёс...

Иккинчи жаҳон уруши даврида Сталинградни...

Бугун Сталинград қамалидаги ғалабага 80 йил тўлди...

Сўнгги янгиликлар