Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Жамият

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиришда PQM+ дастурини тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан Жаҳон банкининг Тошкент офиси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» мақсадларига бағишланган онлайн-конференция  ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Миллий палата маълумотига кўра, конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Палата вакиллари,  Жаҳон банкининг Вашингтон офиси, USAIDнинг «Дори воситаларининг сифатини ошириш (PQM+)» дастури мутахассислари, жумладан, PQM+ дастури бошқармаси директори доктор Арчил Салакая, катта техник маслаҳатчи Ян Уарсин, USAID дастури координатори Флора Солиҳова иштирок этди.

ЖССТнинг халқаро эксперти, кўп йиллар ЖССТ департаменти (Женева) раҳбари, Покистон соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган доктор Зафар Мирза эксперт сифатида қатнашди ва маъруза қилди.

Миллий палата вакили К.Ёдгорова ўз чиқишида «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси»ни ишлаб чиқишда халқаро экспертлар ва халқаро ташкилотларни жалб этиш назарда тутилганини таъкидлади. «Соғлиқни сақлаш стратегияси барқарор ривожланиш мақсадларга эришишга олиб келадиган муҳим чораларни тавсифлаб беради, - деди у. - Хусусан, Стратегиянинг «Фармацевтик препаратлар ва тиббий маҳсулотлар» сегментида унинг тезроқ ва барқарор ривожланиш имконини берувчи бир қатор шартлари кўзда тутилган».

Онлайн-конференцияда, шунингдек, Стратегиянинг фармацевтика йўналишига USAIDнинг «Дори воситаларининг сифатини ошириш (PQM+)» дастури томонидан кўмак бериш масалалари муҳокама қилинди.

PQM+ фармацевтика компаниялари фаолиятини баҳолаш ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган Ўзбекистондаги янги йўналишидир.

2021 йил январь ойида Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ва USAID ўртасида мамлакатимизда «Дори воситаларининг сифатини ошириш плюс» дастурини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган.

Мавзуга оид

Тошкентда «Тўқайзор ҳайвонот дунёси» ян...

Ўзбекистон Давлат табиат музейида «Тўқайзор ҳайвонот дунёси» янги экспозицияси очилди...

Иккинчи жаҳон уруши даврида асирга олинг...

«Ўзбеккино» Миллий агентлигида Япония билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилган «С...

Ўзбекистонда коррупция ва иқтисодий жино...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуника...

Сўнгги янгиликлар