Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Февраль/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «C5+1» йиғилишида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 28 февраль куни Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) бўлиб ўтадиган «C5+1» шаклидаги Вазирлар йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган соҳаларда мазкур механизм доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 22 сентябр куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ вазирлар учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда «C5+1» Котибияти ташкил этилгани эълон қилинган эди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Франция элчиси...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Франция элчиси Орел...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Фин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги да...

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари икки...

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинин...

Сўнгги янгиликлар