Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Май/2020   Жамият

Ўзбекистон хориждаги фуқаролари қонуний манфаатларини таъминлашда ўрнак бўлмоқда – таиландлик мутахассис

БАНГКОК, 12 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг хориждаги ваколатхоналари томонидан чет элларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда хорижда турли сабабларга кўра бўлиб турган фуқароларимизга кўрсатилаётган эътибор Таиланд жамоатчилиги томонидан ҳам юқори баҳоланяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Жумладан, Таиланд Қироллиги Районг провинцияси иммиграция хизмати бошлиғи ўринбосари Ч.Кланпраён Ўзбекистон расмийлари томонидан мамлакат фуқаролари ҳуқуқларини хорижда ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни барча учун ўрнак деб атади.

– Касбий мажбуриятларимиз доирасида Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Бангкок шаҳридаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси вакиллари билан кўп бор учрашганмиз, – дейди у. – Шу боис Ўзбекистон ҳукуматининг чет элдаги фуқаролари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган ташқи сиёсати билан яқиндан танишман.

Охирги йилларда Ўзбекистон Ҳукумати хорижда меҳнат қилаётган аҳолини ҳимоя қилиш бўйича қатор ижобий ишларни амалга ошириб, мазкур соҳага янги инновацион ишланмаларни жорий қилди. Хорижга чиқиш учун паспорт бериш тартибининг соддалаштирилиши, дипломатик ваколатхона билан 24 соатлик алоқа ва «онлайн» тарзда ҳужжат тақдим қилиш тизими шулар жумласидан.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб карантин чораларини жорий қилган бўлса-да, хориждаги фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича махсус чартер рейсларни биринчилардан бўлиб амалга оширди.

Ўзбекистон чет эллардаги фуқаролари ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бундан кейин ҳам такомиллашиб боришига ишонаман.

Ушбу йўналишда мамлакатингиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ўз навбатида, Ўзбекистондаги ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашишдан манфаатдормиз.

Мавзуга оид

"Камертон"да Мансур Жумаевнинг "Арилар к...

"Камертон" адабий журналининг апрель сонида шоир ва носир Мансур Жумаевнинг "Арилар кўзёши...

Ўзбекистон божхона хизмати мутахассислар...

Ўзбекистон давлат божхона қўмитасининг бир гуруҳ мутахассислари 15-26 ноябрь кунлари Корея...

Тожикистон инсонпарварлик ёрдамини қабул...

Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралар агентлигининг "Захираи...

Сўнгги янгиликлар