Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Май/2020   Сирдарё, биз сен билан

Ўзбекистон халқаро кўламда кузатилаётган иқтисодий муаммоларга муносиб бардош бермоқда — экспертлар


БРЮССЕЛЬ, 28 май. /«Дунё» AA/. Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон халқаро кўламда кузатилаётган иқтисодий муаммоларга Covid-19 пандемияси ва Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келган вазиятга қарамай муносиб бардош бермоқда. Бу ҳақда Европанинг Осиё тадқиқотлари институти дастурлар директори Альберт Туркстра ва кичик тадқиқотчиси Калум Томсон «Дунё» АА мухбирига берган интервьюда таъкидлади.  

Экспертлар Ўзбекистон раҳбариятининг сўнгги таҳдидларга муносиб жавобини шарҳлар экан, сув омбори тўғонининг ўпирилиши бутун дунёни қамраб олган Covid-19 пандемияси шароитида юзага келганига эътибор қаратган. Ушбу синовлар республика раҳбариятининг саъйи-ҳаракатлари аҳоли фаровонлигини юксалтириш, халқ ва давлат ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлашга йўналтирилганини намойиш этди.

Мазкур воқеалар оқибатларини бартараф этиш бўйича қабул қилинган изчил қарорлар мамлакат раҳбарияти «барчаси инсон манфаатлари  учун» тамойилига содиқлигини кўрсатди, деб қайд этди улар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистондаги оқилона макроиқтисодий сиёсат ва соғлом мувозанат сабабли мамлакат бу йил иқтисодиётида кескин пасайиш ёки салбий оқибатлар кузатилмаган кам сонли давлатлар қаторидан ўрин олади. 2021 йилда эса у Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез тикланган мамлакат бўлади.

Бундан ташқари, тошқиндан қисман азият чеккан Қозоғистон билан ҳамкорлик трансчегаравий таҳдидларни, шу жумладан табиий офат талофатларини камайтириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шунингдек, ушбу яқин ҳамкорлик Марказий Осиёда шаклланган янги иқлим натижасидир, деб ҳисоблайди экспертлар.

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёев уйига қайтган одамлар би...

Шавкат Мирзиёев қадрдон маконига қайтган маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлди....

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан ...

Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув бўлди....

Америкаликлар Бухоро ва Сирдарёдаги ва т...

Америка Қўшма Штатларининг расмий ва эксперт доиралари Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятларида ю...

Сўнгги янгиликлар