Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Март/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилган «Энг илғор жангчи–2023» халқаро мусобақасида ғолиб бўлишди

ТОШКЕНТ, 27 март. /«Дунё »АА/. Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, кичик сержантлар Анвар Турсунов ва Азамат Кенжаев жорий йилнинг 17-24 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи–2023» мусобақасида муносиб иштирок этишди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотига кўра, халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди. 

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларимиз якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажардилар.  

Ҳарбий хизматчиларимиз 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 54 дақиқа ичида бажариб мусобақа рекордини янгилади.  

Мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари юқори интеллектуал салоҳияти, жисмонан чиниққанлиги ҳамда ғалабага бўлган ишончи билан иштирокчилар орасида яққол ажралиб турди ҳамда энг юқори натижаларни кўрсатган ҳолда ғолиб бўлишди.  

Мавзуга оид

Польшада илк бор ватондошлар томонидан “...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан жорий йил 17 октябрь куни Прага-Полудня шаҳ...

Туркияда Бобур таваллудининг 540 йиллиги...

Жорий йилнинг 14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносаба...

Ўзбекистон Туркия билан имтиёзли савдо ...

Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорни имзолади...

Сўнгги янгиликлар