Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Ватандошларимиз

«Корея Республикаси–Марказий Осиё» ҳамкорлик форумининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги навбатдаги учрашуви октябрь ойида Пусан шаҳрида ўтказилади

СЕУЛ, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари «Корея Республикаси–Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳам қатнашди.

Тадбир давомида «Корея Республикаси - Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми 15-учрашувининг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея томони форумнинг навбатдаги йиғилиши октябрь ойида Пусанда ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказилишини маълум қилди.

Тадбир давомида Форум котибиятининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи  тингланди.

Мавзуга оид

Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекис...

Ҳозирги пайтда Катовице (Польша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган...

Исроилда вақтинча меҳнат қилаётган ватан...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тиз...

Озарбайжонда 14 январь — Ватан ҳимоячила...

Кеча мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқомат қилаётган ва иш фаолиятини о...

Сўнгги янгиликлар