Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Долзарб

Конституция – тинчлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ишонч калитидир!


РИМ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Италияда истиқомат қилаётган ватандошимиз, гид-таржимон Юлия Бербер “Дунё” АА орқали ўз табригини йўллади:

–Биз, бутун замонавий қонунчилик тизимига асос солган Рим қонунини дунёга берган Италияда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари барча юртдошларимизни Конституция куни билан чин юракдан табриклаймиз!

Ўтган 29 йил давомида Ватанимиз ушбу муҳим қонунлар кодекси меъёрларига мувофиқ яшаб келмоқда! Бош қомусимиз конунчиликнинг бутун тарихий асосларига боғлиқ барча муҳим ва прогрессив жиҳатларни ўзида мужассам этган. Айнан шу сабабли Асосий қонунимиз халқимиз ҳаётида том маънода йўлчи юлдуз ва маёқ вазифасини ўтаб  келмоқда.

Конституцияни билиш – тинчлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ишонч калитидир! Зеро у бизнинг дунёмиз ва ҳаётимизнинг барча жабҳаларини ўзида акс эттирган. Шунингдек, Асосий қонунимиз барқарорлигимиз, сайлов ҳуқуқимиз, эркинлигимиз ва яна бошқа кўпгина ҳақ-ҳуқуқларимизни кафолатлайди!

Конституцияда бу йил 30 йиллигини кенг нишонлаган Ўзбекистон давлати тушунчаси каби жуда муҳим жиҳатлар акс этган! Ушбу муҳим сана билан ҳам барчангизни самимий табриклаймиз!

Конституцияда мамлакатнинг давлат тили ўзбек тили экани ҳам белгилаб қўйилган. Биз ушбу санани, яъни 21 октябрни  ҳам яқинда кенг нишонладик.

Республика Конституциясининг 5-моддасида давлат рамзлари: байроқ, герб ва мадҳиянинг қонуний асослари акс этган. 18 ноябрь куни Ўзбекистон байроғи кунини нишонладик.

Жонажон Ўзбекистонимизга чин дилдан муваффақиятлар ва янада равнақ тилаймиз! Биз мамлакатимизнинг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз! Озодлик, ўзаро ҳурмат ва меҳмондўстликнинг гўзал намунаси бўлган кўпмиллатли Ўзбекистонга яна бир бор байрам муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон ва ...

“Ўзбекистон GSP+ бенефициари мақомини олгани тарихий воқеа бўлиб, мамлакат тараққиётидаги ...

Кувайтдан муносабат: Тошкент Москванинг ...

Кувайт экспертлар ҳамжамияти вакиллари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 ноябрь...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси “Ипак й...

Жорий йил 26 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида туркий тилли мамлакатлар сиёсий, илмий,...

Сўнгги янгиликлар