Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Июль/2021   Долзарб

Германиядан муносабат: Тошкент – Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприк


БЕРЛИН, 28 июль. «Дунё» АА/. Германиянинг «SNAnews» радиостанцияси веб-сайтида «Афғонистон бўйича конференция: Ўзбекистон саҳна ортидан Ғарбдан кўра фаолроқ ҳаракат қилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси иштирокчиси - Потсдамдаги «WeltTrends»  институтининг катта илмий ходими, «WeltTrends» ташқи сиёсат журналининг муҳаррири Хуберт Тиликедан олинган интервью асосида тайёрланган.

  Материалда  Тошкент – Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприк экани алоҳида таъкидланган. «Бу сўзнинг  маъноси жуда кенг ва турли соҳаларга алоқадордир. Биринчидан, булар транспорт, савдо, бир сўз билан айтганда, иқтисодий масалалар. Иккинчидан, гуманитар ва маданий масалалар. Учинчидан, терроризмга қарши кураш ва Афғонистон муаммосини ҳал этиш каби хавфсизлик масалаларига тааллуқлидир», - деб ёзади немис сиёсий тадқиқотчиси.

«Конференцияда Ўзбекистон томони илгари сурган муҳим ташаббуслар нафақат Афғонистон муаммоларини, балки имкониятларни ҳам намоён этади. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан». Хуберт Тилике фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ёндашуви Ғарб давлатларининг, асосан, ҳарбий ёндашувидан фарқ қилади. «Афғонистонда қарийб 20 йил давомида ўз қўшинларини сақлаб келган Ғарб давлатлари энди уларни олиб чиқишга мажбур», - дея таъкидлайди муҳаррир.

Мақолада Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Минтақавий алоқаларни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма декларацияси ушбу конференциянинг БМТ ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида ўтказилганини тасдиқлаши қайд этилган. «Унда минтақа аҳолиси фаровонлигини ошириш мақсадларига, давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар самарадорлигини оширишга алоҳида урғу берилган. Афғонистон муаммоларини ҳал этиш учун маданий, илмий ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Covid-19га қарши курашни янада кучайтириш зарур»,  - деб ёзади муаллиф.

Мавзуга оид

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Эроннинг «Mahad» савдо ва инвестиция компанияси раҳбари Сулеймон Хивечи «Дунё» АА берган и...

Озарбайжондан муносабат: Ўзбекистон През...

Ильгар Велизаде, “Жанубий Кавказ” (Озарбайжон) сиёсатшунослар клуби раҳбари...

Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқлари ҳимояс...

2-3 июнь кунлари Тошкентда «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишда парламентнинг...

Сўнгги янгиликлар