Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Май/2020   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи – авлодларга тинчлик, осойишталик қадри ҳақида ҳикоя қилади – Далия Чакар


БРЮССЕЛЬ, 10 май. /«Дунё» АА/. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказилган тантанали тадбирлар хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий, илмий ва ишбилармон доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

– Ўзбекистон халқини 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик жамияти номидан қутлаш мен учун катта шарафдир, – дейди жамият раиси Далия Чакар. – 9 май куни Ўзбекистонда муҳим ва узоқ кутилган воқеа юз берди – Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси очилди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда бир йил муқаддам маълум қилган эди.

Дўстлик жамиятимиз фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири бу – икки мамлакат ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш. Шундан экан Ғалаба боғининг очилиши Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида Нидерландия жамоатчилигини хабардор қилиш учун аниқ ишларни йўлга қўйиш имконини беради.

Афсуски, коронавирус пандемияси сабаб бизнинг жамият боғ очилишида иштирок эта олмади. Аммо воқеа жойидан олинган видеоларни интернет орқали кўрарканман, ушбу ёдгорлик мажмуасининг нақадар улуғворлигига амин бўлдим. Боғ меъморлари ўз зиммаларига юклатилган вазифага катта масъулият ва муҳаббат билан ёндашганликларини кўриш мумкин. Ушбу боғи ва Шон-шараф музейи ҳозирги ва келажак авлодларга тинчлик, осойишталикни сақлаш, уни асраб-авайлаш зарурлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Истироҳат боғи ва музей замонавий интерфаол технологиялар ёрдамида яратилгани, меҳмонларнинг «жонли» ҳарбий жиҳозлар, қурол-яроғлар, кийим-кечаклар ёрдамида ўша замон руҳини ҳис этишларига имкон беради.

Шу ўринда таъкидлаш керак, Ўзбекистон ва Нидерландия халқи келажак авлод тинчлиги, улар осойишталиги йўлида жуда кўп йўқотиш ва қурбонлар келтиришларига тўғри келди.

Давлатларимиз халқлари ўша даҳшатли урушда ҳалок бўлган инсонлар хотирасини сақлашни ўзларининг муқаддас бурчи, деб билишлари қувонарли.

Нидерландияда барпо этилган "Совет шон-шараф майдони" ёдгорлик мажмуасида Нидерландияни озод қилган юзлаб совет аскарлари, шу қаторда 101 нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар дафн этилган. Нидерландия халқи 75 йил давомида ушбу аскарлар хотирасини шарафлаб, улар қаҳрамонликларини мамлакатнинг ёш авлодига ўрнак сифатида ҳикоя қилиб келмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси 9 май ...

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Буюк ғалабанинг...

Беларусда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бў...

Жорий йил 8 май куни Беларусь Республикаси Могилёв вилоятининг Бихов шаҳрида Иккинчи жаҳон...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси хо...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ва элчихона ходимлари Брюссель шаҳри марка...

Сўнгги янгиликлар