Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Февраль/2021   Жамият

Доимий ҳакамлик суди – халқаро низоларни ҳал қилишнинг самарали механизми


ГААГА, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Доимий ҳакамлик суди (ДҲС) ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясига адлия вазирининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров бошчилик қилди. Тадбирда, шунингдек, Олий суд ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимларидан иборат экспертлар гуруҳи ҳам иштирок этди.

Баҳром Қўчқоров айни пайтда Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, қатор муҳим қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар самарали тарзда татбиқ этилаётганини маълум қилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида республикада ҳакамлик механизмларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж ортиб, мамлакат ДҲС каби низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро механизмлар доирасида фаол иштирок этишини тақозо этмоқда.

Доимий ҳакамлик суди бош котиби Хюго Сиблез Ўзбекистоннинг ДҲСга аъзо бўлиш истиқболини олқишлаган ҳолда, ДҲС 1899 йилги Халқаро низоларни тинч  йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги конвенцияга кўра давлатлараро низоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган ҳукуматлараро ташкилот эканини маълум қилди. Айни пайтда ДҲС халқаро ҳамжамиятга давлатлараро, шу жумладан, инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича хизмат кўрсатиб келади. Ҳозирги кунда ДҲСга дунёнинг 120 дан зиёд давлати аъзо бўлиб, унинг минтақавий ваколатхоналари Маврикий, Сингапур ва Аргентинада жойлашган.

Бош котибнинг маълум қилишича, ДҲСга аъзо бўлиш истагида бўлган давлат 1899 йилги ёки 1907 йилги Халқаро низоларни тинч  йўл билан ҳал этиш тўғрисидаги конвенциялардан бирига қўшилиши кифоя. Аъзоликни расмийлаштириш учун Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигига (ДҲС депозитарийи вазифасини ўтайди) ДҲСга қўшилиш тўғрисидаги актни топшириш лозим. Аъзолик ҳужжат топширилгандан сўнг икки ой ичида тақдим этилади.

Эътиборлиси, низоларнинг ДСҲ томонидан кўриб чиқилиши ва унинг қарорларини ижро этиш – низо иштирокчиларининг ўзаро розилиги асосида амалга оширилиб, иш ДСҲ томонидан кўриб чиқилишига розилик бериш -  суднинг қарорини ижро этишга рози бўлишни англатади. 

Учрашувда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш, тренинг ва семинарлар кўринишидаги ўзаро тадбирларни ўтказиш юзасидан ҳам келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея билан биргаликда Электрон ...

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирли...

Тошкентда «Tashkent Book Fest—2020» II Х...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуника...

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаро...

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини ягона қ...

Сўнгги янгиликлар