Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитаси йиғилишида иштирок этди


ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун видеоконференция шаклида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашув Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазири Сонг Юн Мо раислигида  ўтказилди.

Тадбирда ҳар икки томон қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, фармацевтика, енгил саноат, шунингдек, банк-молия секторида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий содиқ эканликларини тасдиқлади.

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги маҳсулот айланмаси ҳажмининг сезиларли ўсиши қайд этилди. Ушбу йўналишда фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида савдо алоқаларини чуқурлаштириш бўйича навбатдаги қадамлар муҳокама қилинди. Савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон ва Жанубий Корея компаниялари томонидан ташқи савдо амалиётларини амалга ошириш учун шароитни оптималлаштиришга доир аниқ таклифлар билдирилди.

Йиғилишда инвестиция соҳасида муваффақиятли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ нефть-кимё, тоғ-металлургия, энергетика, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга, томонлар истиқболли йўналишларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш орқали инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш учун қатор шароитлар мавжудлигини қайд этди, яқин ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

Мавзуга оид

Қува анорлари экспорт қилинмоқда...

Бу борада Жанубий Корея, Хитой, Россия, Украина, Бирлашган Араб Амирлиги, Қозоғистон, Қирғ...

Ўзбекистон ўриклари 9 давлатга экспорт қ...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 июнь ҳолати бўйича жами 11,2 минг ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ҳукумат ...

Сўнгги янгиликлар