Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Апрель/2020   Жамият

«Berliner Telegraph»: коронавирусга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси – давлат ва бизнес бирлашмоқда

БEРЛИН, 26 апрель. /«Дунё» АА/. «Berliner Telegraph» журналининг апрель сонида Ўзбекистондаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Германиялик журналист И.Беренхардтнинг фикрига кўра, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган самарали чоралар мамлакатда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олишга имкон бермоқда. «Мамлакатдаги сўнгги маълумотларга асосланиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда касалликка чалиниш даражаси дунёнинг бошқа мамлакатлари билан солиштирганда анча пастдир», дейилади мақолада.

Материалда қайд этилишича, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб дунёнинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистон ҳам унинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга зарарига қарши курашишига тўғри келмоқда. Чет элдан олиб келинган фуқаролар икки ҳафталик мажбурий карантиндан сўнг уйларига қайтарилмоқда. Бу эса инфекция кенг тарқалишининг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда.

Бундан ташқари, ушбу оғир инқироз шароитида мамлакат раҳбарияти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, саноат корхоналари, қурилиш соҳаси ва инфратузилманинг барқарор ривожланишини таъминлашга алоҳида эътибор бермоқда. Ушбу мураккаб даврда Ўзбекистон бебаҳо ҳисобланган инсон ҳаёти ва зарур иш ўринларини сақлаб қолишга интилмоқда.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилган. Бутун мамлакат бўйлаб минглаб тадбиркорлар ушбу ҳаракат аъзосига айланиб, кам таъминланган оилалар ва вақтинча ишсизларни озиқ-овқат, дори-дармон билан манзилли таъминлашни кенгайтиришга фаол ҳисса қўшмоқда.

Журналист И.Беренхардт таъкидлаганидек, «Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташаббусига жавоб берган ўзбекистонлик тадбиркорлар ўзлари фаолият олиб бораётган ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига беғараз ёрдам кўрсатмоқда».

Ўз навбатида, давлат ушбу акцияда иштирок этаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди, уларга солиқ, кредит бўйича имтиёзлар бериб, зарур манбалардан фойдаланиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмак кўрсатади.

Мақолада аҳолининг заиф қатламини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва бизнес вакилларининг бирлашиш тизими дунёнинг ҳеч бир мамлакатида мавжуд эмаслиги ва бу ўз самарасини бериши қайд этилади. Муаллифнинг сўзларига кўра, бундай ташаббус ўзбек халқининг тарихий ва маънавий қадриятларига таянади.

Муаллиф мақола якунида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ўзбек халқининг бирдамлигини акс эттириб, пандемияга қарши умумий курашда муҳим ҳисса бўлишига ишонч билдиради.

Мавзуга оид

ЮНИСЕФ вакили Ўзбек тили байрами муносаб...

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзода 21 октябрь – Ўзбек тили б...

«Минтақавий мулоқот» ташкилоти вакили: Ў...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов «Дунё» ахборот ...

Давлат тест маркази ETS ташкилотининг ра...

Давлат тест маркази АҚШдаги ETS ташкилоти расмий ҳамкорига айланди...

Сўнгги янгиликлар