04/Июнь/2021 Ўсиш нуқтаси
ТОШКEНТ, 4 июнь. /"Дунё" АА/. Кеча "Технопарк" МЧЖда иккита янги ишлаб чиқариш объектининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Йилига 1 миллионта автоматлаштирилган кир ювиш машинаси ишлаб чиқарадиган завод, шунингдек, йиллик қуввати савдо тармоғи учун 75 минг дона совутгич ва музлатгич тайёрлашга тенг корхона ишга туширилди.
Ушбу ишлаб чиқариш қувватлари Ўзбекистондаги истеъмолчилар талабини қондиришга ҳамда экспорт бозорларини ривожлантиришга йўналтирилган.