07/Декабрь/2022 Иқтисодиёт
ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 971 та автобус ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, автобус ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 25,6 фоизга ошган.
Шу йилнинг январь ойида 1 та автобус, февралда (67), мартда (61), апрелда (118), май ойида (129), июнда (107), июлда (78), августда (152), сентябрда (138) ва октябрь ойида 120 та ушбу турдаги транспорт воситаси ишлаб чиқарилган.