Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Январь/2022   Маданият

Жорий йилда Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Буюк Ипак йўлидаги адабий фестиваль ўтказилади

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил сентябрь ойида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, халқаро адабий анжуман мазкур уюшма, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси ва «Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль» маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Фестивалда Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятига оид асарлар чоп этган хорижлик ёзувчилар, ноширлар, адабий агентлар ва китоб сотувчилари, шунингдек, ўзбек ёзувчи ва шоирларининг иштироки кутилмоқда.  Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ёзувчи ва шоирлари асарлари учун Европа нашрларига кенгроқ йўл очиш, хорижий ўқувчиларни мамлакатимизнинг бой адабий ҳамда маданий анъаналари ва бугунги куни билан таништиришдан иборат.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи, шоир Рустам Мусурмоннинг маълум қилишича, тадбир лойиҳаси Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Буюк Британия томонидан фестивални ташкил этишда «Shute Festival» адабий фестивали маъмурияти, Осиё адабий агентлиги, Осиё ишлари бўйича Қироллик жамияти ва Британия кенгаши иштирок этади.

Халқаро фестивалда Британия томонидан адабиётшунослар, таниқли инглиз адибларининг ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.

Маълуот учун: ушбу халқаро фестиваль ҳар йили Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг бирида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон мазкур фестивални қабул қилган биринчи мамлакат бўлади.  

Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль доирасида адабий мунозаралар, янги китоблар тақдимотлари, долзарб адабий мавзулардаги  семинарларни  қамраб олган йигирмадан зиёд тадбирлар ўтказилади.

Мавзуга оид

Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари су...

Сайёрамизнинг энг нуфузли киномукофоти ҳисобланган 93-Оскар тақдирлаш маросимининг «Энг ях...

Ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўст...

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга о...

Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек рассо...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Бирлашган Араб Амирликларининг «Gulf To...

Сўнгги янгиликлар