Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Май/2022   Инвестициялар

Жиззах ва Циндао шаҳарлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик форуми ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. Жиззах ва Циндао (Хитой) шаҳарлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб “Дўстлик орқали келажак сари” шиори остида ўтказилган мазкур тадбир  мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси, Жиззах ва Циндао шаҳарлари ҳокимликлари, “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳамда “BMB Opera Zafferano” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан ташкил этилди.

Тадбирни Жиззах ва Циндао шаҳарлари раҳбарлари очиб бериб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Форум доирасида  “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ва “Хитой-ШҲТ” ҳудудий савдо-иқтисодий ҳамкорлик зонаси ўртасида Жиззах шаҳрида Халқаро импорт-экспорт марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум ҳамда  “Qingdao Asia-Europe Trade Services Co., Ltd.” ва “BMB Trade Group” компаниясининг “BMB Logistik” шўъба корхонаси ўртасида Инвестиция ва товар айрибошлаш тўғрисидаги шартномани онлайн шаклда имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Анжуманда “Хитой-ШҲТ” савдо-иқтисодий ҳамкорлик зонаси ва “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси тақдимотлари ташкил этилди, Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари  тажриба алмашдилар.

Мавзуга оид

Хорижий капиталнинг асосий қисми Ўзбекис...

2022 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрс...

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Вена шаҳрида UNIDO ва Ўзбекистон ўртаси...

Уч йиллик лойиҳа бюджети қарийб 2,5 миллион долларни ташкил этади...

Сўнгги янгиликлар