Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Ноябрь/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

ЖИДУда Жанубий Корея билан “икки томонлама дипломлар” дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКEНТ, 22 ноябрь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)да мазкур олий билим юрти ректори Комилжон Каримов ва Жанубий Кореянинг Ажу университети (Аjou University) вице-президенти, Бизнес мактаби профессори  Лим Лэйк ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда ЖИДУ проректори, профессор Саидмухтор Саидқосимов, Ажу университети маслаҳатчиси, профессор Парк Сонг Ву ҳам қатнашди.

Томонлар ЖИДУ талабалари ва тадқиқотчиларининг Жанубий Корея ривожланиш тажрибасини ўрганиш ва корейс тилини чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. Айни пайтда университетнинг 150 га яқин талабаси корейс тилини ўрганмоқда.

Ҳар йили ЖИДУнинг иқтидорли талабалари учун Ажу университети томонидан мақсадли грантлар ажратилмоқда. Бу эса иқтидорли ёшларга бир семестр давомида Жанубий Корея университети аудиторияларида корейс тилини ўрганиш имкониятини бермоқда.

Мулоқот чоғида университетлараро илмий-тадқиқот ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, ЖИДУда янги қўшма академик дастурлар ва йўналишларни очиш, “Корейсшунослик” ихтисослаштирилган бўлими, корейс тадқиқотлари таҳлил марказига асос солиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. “Икки томонлама дипломлар” дастурларини амалга ошириш масалаларига катта эътибор қаратилди. Мазкур лойиҳа ЖИДУ талабалари ва магистрантларига Ажу университетида ўқиш имкониятини тақдим қилган бўлур эди.

Корейс ва инглиз тилларида “Корейс тили” ва “Замонавий корейс жамияти (маданият, тарих, адабиёт, санъат)” бўйича онлайн-маърузаларни бошлаш, ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва докторантлар иштирокида қўшма илмий конференциялар ва семинарлар ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича рисолалар чоп этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш б...

Жорий йил 1 майга қадар коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил орган тузилиши мумкин....

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва дин...

Бугун «Тараққиёт стратегияси» маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти А...

Ўзбекистонда давлат дастури доирасида 17...

Жорий йилда умумий қиймати 17,5 триллион сўм ва 9,6 миллиард долларга тенг лойиҳаларни ама...

Сўнгги янгиликлар