30/Март/2023 Иқтисодий дипломатия
ЖИДДА, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Саудия Арабистонидаги «Al Shaer» халқаро фармацевтика заводи, Мисрдаги «Lotus Middle East Factory» фармацевтика ва нанотехнология заводи, Италиядаги «Krab Synergy» тиббий жиҳозлар ва дори воситалари заводи раҳбари Маҳмуд Умар Абдулмаксуд Ашри билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Маҳмуд Умар Абдулмаксуд Ашри Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда текстиль ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фойдаланиши мумкин бўлган нанотехнологиялар бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. У шунингдек, Ўзбекистонга зарур дори-дармонларни экспортини йўлга қўйишга ҳам тайёрлигини маълум қилди.
Музокаралар натижасида ушбу хорижий инвесторнинг май ойида аниқ лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб бориш учун Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этишга бўйича келишиб олинди.