Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2020   Долзарб

Жасур Бойқўзиев: Конституция мен учун тартиб-тамойил, интизом демакдир

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида «Дунё» АА блиц-саволларига таэквондо бўйича жаҳон чемпионати финалчиси, қитъа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Жасур Бойқўзиев жавоб берди.


—      Конституция Сиз учун нимани англатади?

— Конституция давлатнинг асосий қонунидир. Шунингдек, Конституция давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституциядир.

У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Конституция шахсан мен учун тартиб-тамойил, интизом демакдир.

— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

— Албатта Конституциявий ҳуқуқларимни тўлиқ биламан. 

Табиийки, ҳаётимизда ҳар куни ушбу қоидалар таъсирини кузатамиз. Ҳуқуқимни ҳимоя қилишга тўғри келган вазиятга тушмаганман.

— Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий принциплардан фойдаланасизми?

— Ҳа, албатта, фойдаланаман. Мисол учун, Конституцияда белгиланган сайлаш ҳуқуқидан фойдаланаман.

— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

— Албатта,  Ўзбекистон фуқароси сифатида мен учун бу кун жуда муҳим. Бу менга суверен ва мустақил Ўзбекистонимизда қонун ҳар нарсадан устунлигини яна бир бор ҳис қилиш имконини беради. Ушбу кунни, одатда, оилавий байрам қиламиз.

Мавзуга оид

«Волжский - Тошкент» йўналишида 5 та мах...

Жорий йил 15, 19, 22, 26 ва 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да бир томонлама «Волжский — Тошк...

Ҳиндистоннинг ШҲТ доирасидаги ташаббусла...

Ҳиндистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ўз мамлакатининг Шанхай ҳамкорлик ташкилот...

Ўзбекистон миллатлараро ва динлараро аҳи...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов Ҳиндистон фуқаро муносабатлари кенгаш...

Сўнгги янгиликлар