Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Ватандошларимиз

Жанубий Кореянинг Чонан шаҳридаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди

СЕУЛ, 28 май. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан йўлга қўйилган фаол ҳамкорлик доирасида Чонан шаҳридаги ахлоқ тузатиш муассасасида бўлиб, ҳуқуқбузарликда айбланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


Жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган фуқароларга ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар, адвокат ёллаш ва зарур ҳолатларда элчихонага мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Муассасада жазо ўтаётган ва гумон билан ушлаб турилганлар учун яратилган яшаш шароитлари, маданий-маърифий соҳаларда тақдим этилаётган дастурлар билан танишилди.

Жазо муддатини ўтаётган ҳамда жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган фуқароларимиз элчихона консуллик бўлими ходимларига улар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ва бошқа амалий ёрдамлар учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид

Даниянинг Орхус шаҳрида ўзбек ватандошла...

Баҳор фаслининг гўзал айёми - Навруз байрами арафасида Европа шимолида жойлашган Даниянинг...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Кодже шаҳрида жойлашган «Samsung» ва «Daewoo» компанияларининг кемасозлик заводларида 500 ...

Ўзбекистон элчихонаси: 32 нафар юртдошим...

Жорий йил 27 декабрь куни «Е-9» визаси асосида вақтинчалик меҳнат фаолияти олиб бориш учун...

Сўнгги янгиликлар