Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2022   Ҳамкорлик

Жанубий Кореялик шериклар билан ўзаро манфаатли алоқалар ривожланмоқда

ТОШКЕНТ, 6 октябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизда амалий ташриф билАн бўлиб турган Жанубий Кореянинг “Daewoo Construction Group” компанияси раиси Жунг Вон Жу бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбир.


Мулоқотда хорижлик ҳамкорларнинг "ақлли шаҳар" тамойили бўйича замонавий уй-жой мажмуаларини қуриш, иссиқлик,  қуёш ва шамол электр станциялари, нефтЬ ва газ, нефтЬ-кимё ва бошқа саноат мажмуаларини қуриш соҳаларига 5 миллиард долларгача тўғридан-тўғри инвестицияларни киритиш бўйича таклиф ва имкониятлари муҳокама қилинди.

Хусусан, "Нурафшон бизнес сити"да кўп қаватли "ақлли уйлар" ҳамда бизнес ва савдо марказларини қуриш концепциялари, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманларида туризм йўналишида меҳмонхоналар, дам олувчилар учун кўнгилочар масканларни қуриш борасидаги таклифлар эътиборлидир.

Шунингдек,  вилоятда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини янада яхшилашга қаратилган йирик ҳажмдаги сув омборларини қуриш имкониятлари  атрофлича ўрганиладиган бўлди.

Мавзуга оид

Жанубий Корея делегацияси вакиллари Тошк...

Ўзбекистонда амалий сафар билан бўлиб турган Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ...

Ўзбекистон Халқаро электралоқа иттифоқи ...

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш...

Жанубий Корея парламенти депутати: Янги ...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен бугун ўз қароргоҳида Корея Республикас...

Сўнгги янгиликлар