Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Долзарб

Жанубий Кореядан муносабат: Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам бўлди


СЕУЛ, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Че Ён Ха Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига тақдим қилди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик мулоқотини янада мустаҳкамлаш, томонларнинг ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка қаратилган фаол ташқи сиёсатини давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш истаги юксак эътирофга сазовор, бинобарин бу нафақат икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, балки бутун Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар келажаги учун жуда муҳимдир.

Икки давлат сўнгги йилларда турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Пандемиянинг глобал иқтисодий оқибатларига қарамасдан, мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми жорий йил бошидан буён қарийб 40 фоизга ошди ва 2021 йил охирига қадар икки томонлама савдо алоқалари бўйича рекорд кўрсаткич - 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Бу галги ташриф ва унинг доирасида ўтказилган музокаралар ўзаро муносабатларни янги, янада юқори поғонага кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.

Ташриф арафасида Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат ҳамкорлигини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиётининг қиёсий устунликларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз қиймат занжирларини шакллантириш истиқболлари белгилаб олинди.

Республикалар иқтисодиёти барқарор ўсишни намойиш этмоқда. Бу ҳолат икки давлатнинг географик яқинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун қулай имкониятлар тақдим этади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайланганидан сўнг икки давлат раҳбарларининг илк учрашуви, ташриф якунлари бўйича имзоланган ҳужжатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши билан бирга минтақадаги интеграция жараёнлари ривожига ҳам хизмат қилиши шубҳасиз.

Мавзуга оид

Андрей Грозин: Москва ва Тошкент иқтисод...

Қайд этилишича, А.Грозин Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари учрашув чоғида юқори дараж...

Қозоғистон элчиси Сатибалди Дархан: Ўзбе...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси муносабати билан ўтказилган мар...

Корея Халқаро иқтисодий сиёсат институти...

Жанубий Корея Халқаро иқтисодий сиёсат институти президенти, доктор Ким Хин Чон: – Бугун ...

Сўнгги янгиликлар