Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Таълим

Жанубий Кореядаги ўзбек тили ихлосмандлари учун «Ўзбек тили. Стандарт дарслик» китоби нашр этилди

ТОШКЕНТ, 27 май. /«Дунё» АА/. Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Жанубий Кореянинг Ҳанкук университети олимлари томонидан ўзбек тилини ўрганаётган корейслар учун «Ўзбек тили. Стандарт дарслик» китоби нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотига кўра, ушбу нашр Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтнинг Социолингвистика бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Ёрқинжон Одилов ва Жанубий Кореянинг Ҳанкук университети профессорлари Азиза Машраббекова ва Лее Жиеон ҳамкорлигида тайёрланган.

Дарслик В2 даражаси учун мўлжалланган бўлиб, унда корейс талабаларининг ўзбек тили грамматик тузилмаларининг турли вариантларидан фойдаланган ҳолда долзарб, ижтимоий аҳамиятли мавзуларда профессионал мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш мақсад қилинган. Дарсликдаги машқ ва топшириқлар олдин ўрганилган грамматик шакл ва қурилмалардан нутқда эркин фойдаланиш малакаларини эгаллаш ва уларни янада ривожлантиришга йўналтирилган, тегишли мавзулар доирасида ўқувчиларнинг луғат бойлигини оширадиган материаллар ҳам ўрин олган.

Китобдан ўзбек тилини ўрганётганларга аввал ўтилган грамматик қоидаларни такрорлашга ёрдам берадиган топшириқлар билан бирга, кўмакчи феъллар, ўзлик олмошлари, янги фаол иборалар ўрин олган.

Дарсликнинг илова қисмига қолиплашган бирикма ва бирикувлар, кўмакчи феълли қўшилмалар, ундов сўзлар, ўзбек тили тиниш белгилари ва бошқа фойдали маълумотлар киритилган.

Ҳар бир мавзуга ўзбек маданиятини тараннум этадиган қизиқарли матнлар танланган.

Мавзуга оид

Тошкентда илмий-маърифий соҳадаги Ўзбеки...

Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев Тошкентдаги «Alliance Fr...

Анқарада “Ўзбекистон-Туркия муносабатлар...

Кеча Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Анқара университети билан ўзаро ҳамкорликда “Ўзб...

Ўзбекистонда ЮНEСКО томонидан амалган ...

Пойтахтимизда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва ЮНEСКО кўмагида амалга оширила...

Сўнгги янгиликлар