Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Май/2021   Ватандошларимиз

Жанубий Кореяда ватандошлар билан учрашув ташкил этилди


СЕУЛ, 11 май. / «Дунё» АА /. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ва Жанубий Кореядаги ўзбекистонлар уюшмаси вакиллари   Чинжу шаҳрида ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон қонунчилигида, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг чет элдаги меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш,  одам савдоси қурбонлари бўлган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги фармон ва қарорлари тўғрисидаги атрофлича маълумотлар юртдошларимизнинг эътиборига ҳавола этилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари шартнома асосида ишлайдиган ватандошларни ўйлантираётган муаммолар юзасидан тегишли маслаҳатларини берди.

Ватандошлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ҳамда улар қандай салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди. Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар билдирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар янги ташкил этилган Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти, уюшма аъзолигига кириш тартиби ва фуқаролар учун имтиёзлар тўғрисида маълумотлардан ҳам баҳраманд бўлди.

Тадбир доирасида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди. Қабул давомида консуллик рўйхатидан ўтиш, чет элга чиқиш учун паспорт расмийлаштириш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.

Учрашув қатнашчиларига Ўзбекистон ҳукуматининг хорижий давлатларда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга молиявий ёрдам кўрсатишга оид қарорининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди.

Тадбир давомида ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Мавзуга оид

Беларусда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшл...

Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонасида мамлакатимиз ёшлари иштирокида давра суҳбати ташки...

Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоя...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятининг Тосн...

Бош консулхона Волгоград вилоятида ўзбек...

Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7.00 да Волгоград вилоятидаги Городишенск туманидан ўтган...

Сўнгги янгиликлар