19/Январь/2022 Ватандошларимиз
СEУЛ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари жорий йилнинг 17 январь куни Е-9 визаси асосида Жанубий Кореяга келган 41 нафар юртдошимиз билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот давомида ватандошларимизга Корея Республикасидаги ҳозирги вазият, ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Корея Республикасига кириб келаётган меҳнат мигрантлари орасида коронавирус инфекция қайд этилаётганлиги, шу боис ўрнатилган тартибга қатъий риоя қилиш келгусида меҳнат миграцияси жараёнларига бевосита алоқадор эканлиги қайд этилди.