30/Июнь/2022 Ватандошларимиз
СЕУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. 30 июнь – Ёшлар куни байрами муносабати билан Сеулдаги элчихонаси томонидан Жанубий Кореяда таҳсил олаётган талабалар иштирокида «Ёшлар – келажагимиз таянчи» мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир иштирокчиларига бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати давлат даражасига кўтарилгани, ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имкониятлар, уларнинг илм олиши, ўқиб-ўрганиши, қизғин фаолият кўрсатиши учун қаратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Ҳар қандай миллат истиқболи ва мамлакат қудратини энг аввало илмли, маърифатли, дунёқараши кенг илғор фикрлайдиган ташаббускор ва фидоий ёшлар ҳал этиши, юртимизда ёшларга билдирилаётган ишонч йилдан йилга мустаҳкамланиб, уларнинг жамиятда фаол бўлиши, ўқиб илм олиши ва юрт равнақи йўлида муносиб меҳнат қилиши учун қулай имкониятлар тақдим қилинаётгани таъкидланди.