Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар билан Мустақиллик байрами нишонланди

СЕУЛ, 28 сентябрь. /«Дунё» AА/. “Ватандошлар” жамоат фонди бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Сеул шаҳрида Ватанимиз мустақиллигининг 31-йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда Жанубий Кореянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандош-талабалар, шунингдек, ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз ҳамда хорижлик меҳмонлар қатнашди.

Дипломатик ваколатхона вакиллари тадбир иштирокчиларини халқимизнинг улуғ байрами билан самимий қутлаб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилган ўзгаришлар, ички ва ташқи сиёсатимизда қўлга киритилган улкан ютуқлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

“Ватандошлар” жамоат фонди бошқаруви раиси Одилжон Сатторов сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ва ҳар томонлама ҳимоя қилишга кўмак бериш борасида изчил ишлар амалга оширилгани ҳақида тўхталди. Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ватандошлар” жамоат фондининг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам хориждаги ватандошлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва улар кўп истиқомат қилаётган мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришдан иборат эканлиги алоҳида қайд этилди.

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ва ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари томонидан тақдим этилган миллий куй ва қўшиқлар байрам тадбирига янада файз бағишлади.

Мавзуга оид

Туркия элчиси: Президент Шавкат Мирзиёев...

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар бугун «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган мам...

Ҳиндистондан табрик: Ўзбекистон тараққиё...

Ҳиндистон Ёш етакчилар конфедерацияси раиси, Ҳиндистон Бошқарув ва етакчилик институти бош...

АҚШ элчиси: Биз Ўзбекистон мустақиллигин...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантаналари қатнашчиси - Америка ...

Сўнгги янгиликлар