Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Ноябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея вакиллари билан Ўзбекистонда илғор технологиялар соҳасида илмий таълим муассасасини яратиш масалалари муҳокама қилинди

СEУЛ, 18 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарув раиси Мирзиёд Юнусов ва Жанубий Корея илғор технологиялар институти (KAIST)нинг хорижий ривожланиш маркази директори, профессор Ким Вон Жун ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.


Учрашувда, шунингдек, KAIST хорижий лойиҳаларни режалаштириш маркази вакиллари профессор Ео Хён Док ва Ким Е Сун, АКФА университети ректори Беҳзод Жалилов ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Музокараларда KAIST билан Ўзбекистонда илмий таълим муассасасини ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Ҳамкорлик таълим, илмий-техник ва ишлаб чиқариш соҳаларида биргаликда ишлаш, нуфузли хорижий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш, соҳани самарали услубий, ахборот-маслаҳат, илмий ва таълимий қўллаб-қувватлаш каби йўналишларни қамраб олади.

Мирзиёд Юнусов Жанубий Корея вакилларига Ўзбекистон электротехника саноати салоҳияти, амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, шу жумладан Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари  билан ҳамкорликдаги дастурлар, ушбу соҳани ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлар тўғрисида маълумот тақдим этди.

Онлайн-тадбирда электротехника саноати учун юқори малакали кадрлар ва мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди. Ушбу йўналишларда KAISTнинг бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Жанубий Корея томонига Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида илмий таълим муассасасини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Ўз навбатида Ким Вон Жун ҳам тадбир иштирокчиларини KAIST фаолияти, шу жумладан, унинг университетлар фаолиятидан фарқи билан таништирди. Унга кўра, KAIST — Жанубий Кореянинг саноат компаниялари учун зарур бўлган тадқиқотлар ўтказадиган ва мутахассислар тайёрлайдиган бош илмий марказ ҳисобланади. Жумладан, «Самсунг» корпорациясининг етакчи илмий ходимларининг тахминан 25 фоизи KAIST битирувчиларидир.

Муҳокамалар натижасида Ўзбекистон вакиллари таклиф қилган лойиҳа концепциясини ўрганиш бу борадаги фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Япония вакиллари сармоявий...

Ўзбекистонлик дипломатлар Япониянинг «MUFG Bank, Ltd.» банки вице-президенти Хитоши Такеу...

Ҳиндистон билан савдо-инвестиция соҳасид...

2020 йил 26-30 октябрь кунлари Ўзбекистон вақти билан соат 14:00 - 16:00 да “Ўзбекистон ...

Ўзбекистон ва Бангладеш саноат коопераци...

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Бангладеш Халқ Республика...

Сўнгги янгиликлар