20/Май/2022 Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида
СЕУЛ. 20 май. /Дунё АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Корея Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Иммиграция хизмати масъул ходимлари билан музокаралар ўтказди, дея хабар бермокда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурсларининг салоҳияти тўғрисида, хусусан, мамлакатимизда жорий этилган янги хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими ҳақида маълумот тақдим этилди.
Музокараларда Жанубий Корея корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида вақтинчалик мавсумий ишларга юртдошларимизни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Корея Республикаси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан қонунчилик талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда Жанубий Корея вакиллари ўзбекистонликларни Бандликка рухсат бериш тизими бўйича мамлакатга киришга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқилишини билдирди.