Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2021   Долзарб

Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки ҳақида

СEУЛ, 1 декабрь /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг нуфузли нашрларидан бири - «The Korea Post» журнали ўз расмий веб-саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитидаги иштирок ҳақида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари саммит ишида халқаро ва минтақавий вазиятга, давом этаётган пандемия шароитидаги иқтисодий қийинчиликларга эътибор қаратиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди.

 «Президент Шавкат Мирзиёев ташкилот доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этиб, мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарурлигини таъкидлади», деб ёзган нашр.

Жанубий Корея журналида эълон қилинган материалда Шавкат Мирзиёев БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун (СПЕКА) Махсус дастури билан ҳамкорликда ташкилот доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қилгани ҳақидаги  ахборотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.

«Ўзбекистон Президенти саммит иштирокчилари эътиборини яна бир муҳим йўналиш – минтақадаги мавжуд транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш ва янгиларини яратишга қаратиб, минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш, замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш, халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш, транспорт соҳасини рақамлаштириш масалаларига аниқ ечимлар топиш муҳим эканини таъкидлади», - деб ёзади  «The Korea Post».

Мавзуга оид

Микаил Жаббаров: Озарбайжон Ўзбекистон б...

«Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» форматидаги вазирларнинг уч томонлама йиғилишида сўзга чиққ...

Бухорода парламентлараро глобал ҳамкорли...

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги ...

Президент Бухорога жўнаб кетди...

Президент Бухорога жўнаб кетди

Сўнгги янгиликлар