Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Ноябрь/2021   Жамият

Жанубий Корея меҳнат мигрантлари учун чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда

СЕУЛ, 4 ноябрь. /ИА «Дунё»/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасидан маълум қилинишича, Корея Республикаси ҳукумати хорижлик меҳнат мигрантларининг мамлакат ҳудудига кириб келиш бўйича ўрнатилган чекловларни олиб ташлашни режалаштирилмоқда, дея хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Яқинда Жанубий Корея бандлик ва меҳнат вазири Ан Кён Дук бир гуруҳ меҳнат мигрантлари билан мулоқот чоғида мамлакатда карантин чоралари юмшатилиши ҳақида маълум қилган.

Режага мувофиқ, ноябрь ойининг охиридан бошлаб Жанубий Корея ҳудудига хориждан кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони оширилади.

Қолаверса, мигрантларнинг ушбу давлатга кириб келиши бўйича ўрнатилган ҳафталик ва ойлик чекловлар ҳам олиб ташланиши режалаштирилган.

Бунинг учун фуқаролар ўз юртларида коронавирусга қарши якуний эмлангани ва манфий ПЦР тест натижасига эга бўлиши шарт.

Жанубий Корея томонининг маълум қилишича, пандемия оқибатларида мамлакатга кириб келаётган меҳнат мигрантларининг йиллик сони 50 мингдан 7 мингга тушиб кетган. Натижада кичик ва ўрта бизнес корхоналари, фермер хўжаликлари ишчи кучи етишмаслигидан жиддий зарар кўрмоқда.

Мавзуга оид

Танзила Норбоева: Ўзбекистон халқаро меҳ...

Пойтахтимизда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида ...

Ўзбекистон ва Туркия дин ишлари соҳасида...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ҳамда Турки...

Ўзбекистонда ўртача умр кечириш давомийл...

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кечириш давомийлиги 73,8 йилни ...

Сўнгги янгиликлар