Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Сайёҳлик

Жанубий Корея компанияси раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимлигида қабул қилинди

СЕУЛ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Aввал хабар қилинганидек, мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида “Daewoo Construction Group” компанияси раиси Жунг Вон Жу бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.


Бугун делегация вакиллари Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, мулоқот чоғида Жанубий Корея компанияларининг Тошкент билан ҳамкорлик қилишга бўлган қизиқишидан мамнуният билдирилди.

Бугунги кунда пойтахтда «Bomi Engineering & Construction Co Ltd» компанияси Tashkent City’да, «Evergreen Motors Group» компанияси эса Сеул кўчасида йирик бизнес марказларни бунёд этаётганини айтиб ўтилди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг бошқа қатор компаниялари ҳам турли соҳаларда фаолият юритаётганини қўшимча қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари «Daewoo Construction Group» делегациясини пойтахтда амалга оширилиши кўзда тутилаётган йирик лойиҳалардан бири билан таништирди.

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига тааллуқли бўлган ушбу лойиҳа турар жойлар, йирик савдо мажмуалари, саноат ҳудуди ва ижтимоий объектлар қурилишини ўз ичига олади. Меҳмонларга лойиҳа юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

«Daewoo Construction Group» раиси Жунг Вон Жу дўстона қабул ва самимий муносабат учун миннатдорлик билдирди. Тошкентдаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини, ўзбек халқининг меҳмондўстлигини алоҳида эътироф этиб, халқларимизнинг маданияти жуда яқинлигига тўхталиб ўтди. Бугунги кунда мазкур компания томонидан АҚШ, Вьетнам ва Филиппинда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар – Smart cityлар борасида маълумот берди. Тошкент билан ҳам бу борада муҳим келишувга эришилса, ана шундай кенг кўламли замонавий лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг яна кўплаб компаниялари Ўзбекистонга кириб келиб, инвестиция киритишини қўшимча қилди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик масаласидаги амалий мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид

Ҳинд журнали Самарқанд шаҳрининг туризм ...

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Ҳиндистоннинг “Travel Links” ...

Туризм соҳасидаги инновацион лойиҳаларни...

Туризм ва спорт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари в...

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Буюк Б...

Ислом санъати ва маданияти масалаларини ёритадиган «Bayt Al Fann» (Буюк Британия) веб-саҳи...

Сўнгги янгиликлар