Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Сентябрь/2020   Иқтисодиёт

Жанубий Корея фонд биржасининг тажрибали мутахассиси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида маслаҳатчи сифатида иш бошлаши мумкин


ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида Жанубий Корея фонд биржаси (КRХ) раҳбари Нам Ги Чае билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда асосий эътибор «Тошкент» Республика фонд биржасини ривожлантириш учун қўшимча сармоя ва ресурсларни жалб қилиш масаласи муҳокамасига қаратилди.

Шунингдек, KRXда 32 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис Хён Су Чойни Агентлик маслаҳатчиси сифатида жалб этиш имкониятини кўриб чиқилди.

Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг IT-тизимини модернизация қилиш учун KRX раҳбарияти ўз ходимларини тренинглар ўтказиш учун Ўзбекистонга юборишга тайёр эканлиги таъкидланди.

Малумот учун, Жанубий Корея фонд биржаси дериватив битимлар ва капитализация бўйича дунёдаги энг йирик биржалардан бири ҳисобланади. У «Тошкент»  РФБ нинг 25 фоиз  акциялар пакетига эгалик қилади.

Мавзуга оид

Маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчиларга ...

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг ноанъанавий механизм ва алгоритмларни импл...

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда El...

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси вакиллари иштирокида онлайн-семи...

Бош вазир ўринбосари раислигида Ўзбекист...

Кеча Қарши шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири...

Сўнгги янгиликлар