Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Июнь/2021   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея Эксимбанки ваколатхонаси раҳбари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 20 июнь. /”Дунё/. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Қудратов Корея Эксимбанки ваколатхонасининг раҳбари Чо Ин-Гю билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан маълум қилинишича, учрашувда “Tashkent Pharma Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш (1-босқич)”, Миллий саратон маркази ва Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт клиникасини қуриш каби қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳаларни жорий этилишини тезлаштириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишилди.

Томонлар, шунингдек, 2021 йил учун устувор ташаббусларга, жумладан, “Умумтаълим мактабларини кимё, физика, биология фанлари бўйича лаборатория тўпламлари билан жиҳозлаш ва халқ таълими соҳасида АКТ модернизация қилиш”, “Tashkent Pharma Парк” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш (2-босқич)”, “Тиббиёт ОТМни қуриш” лойиҳаларига оид навбатдаги қадамларни муҳокама қилди.

Маълумот учун: бугунги кунга келиб, «EDCF» Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида Республикада умумий қиймати 296,5 миллион долларга тенг бўлган 8 та лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирги вақтда 608 миллион долларлик 6 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган янги лойиҳалардан ташкил топган 2021-2023 йилларга мўлжалланган Ривожланиш дастурини амалга ошириш Битими имзоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Жанубий Корея эркин савдо ...

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси савдо, саноат ...

Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлик бў...

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия (Ҳ...

«Корея Республикаси — Марказий Осиё» Ишб...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Савдо...

Сўнгги янгиликлар