23/Май/2022 Жамият
СЕУЛ, 23 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг Кёнги-Намбу провинцияси бошқармаси ташқи алоқалар бўлими вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Мулоқот чоғида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги идоралараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари хусусида фикр алмашди.
Коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Жанубий Корея вакиллари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ахборот алмашиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Учрашув якунида бундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш томонларга халқаро жиноятчиликка қарши курашда ўзаро тажриба алмашишда яхши самара бериши таъкидланди.