Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июнь/2020   COVID-19

Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 га қарши курашиш учун Ўзбекистонга 5 миллион доллар ажратади


ТОШКЕНТ, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун, 29 июнь куни Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу муносабат билан ушбу дастурни тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида Корея Республикаси Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Ушбу кўмак доирасида COVID-19 тарқалишига қарши кураш, шу жумладан тиббий муассасаларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кадрлар малакасини ошириш, хусусан, тиббиёт соҳаси мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби турли хил тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки босқичида мамлакатимизга Корея Республикаси ҳам ёрдам кўрсатганди, хусусан, профессор Цой Чжэ Ук ва Юн Синг Жу каби малакали тиббиёт ходимлари мамлакатимизга маслаҳатчи сифатида келиб, эпидемияга қарши курашда маҳаллий мутахассисларга ёрдам берди.

Апрель ойининг якунида эса мамлакатимизга умумий қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган диагностика тўпламлари тақдим этилди. Июль ойида 300 минг доллардан ортиқ қийматга эга 35 миллион дона тиббий ниқоб (KF 80/94) юборилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, КОIСА, Корея Республикасининг халқаро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт жамғармаси, Корея Республикаси сув ресурслари корпорацияси ва Корея Республикасининг ер ва уй-жой корпорацияси каби турли хил ташкилотлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун озиқ-овқат ва тиббий буюмларни етказиб бериш орқали ўз ёрдамларини тақдим қилмоқда.

Мавзуга оид

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси...

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1 тага ортди....

Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда коронавиру...

Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали мамлакатмизда 27 апрелгача бўлган ҳолатд...

Нурмат Отабеков Тошкентдаги клиникаларда...

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ...

Сўнгги янгиликлар