Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2023   Сайёҳлик

Жанубий хитойлик сайёҳлар Ўзбекистонга илк бор ташриф буюришади

ГУАНЧЖОУ, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг GZL Travel компанияси (GZL) вице-президенти (ташқи туризм бўйича компания раҳбари) Рут Хуан хоним билан хитойлик туристларни бирлашган холда Ўзбекистонга саёҳатларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда Хитой томонига мамлакатимизда яратилган туризм инфратузилмаси, сўнги 6-7 йил ичида соҳада олиб борилган ислоҳотлар, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар туристик салоҳияти ва замонавий имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.

GZL ўз фаолиятини 1980 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Компания бош офиси Гуандун провинциясида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Хитойнинг 27 та йирик шаҳарларида 100 дан ортиқ филиалларига эга. 2015 йилда Хитойнинг энг яхши туристик компанияси мақомини олган. 

Томонлар, бугунги кунда Хитойнинг Урумчи, Сиань, Пекин ва Ченгду шаҳарларидан Тошкентга ҳафтасига 12 та авиапарвозларни амалга оширилаётганлиги таъкидлаб, ушбу йўналишлар орқали хитойлик сайёҳларни мамлакатимизга ташрифларини кўпайтириш мақсадида биргаликда амалий тадбирлар ўтказиш ҳамда ўзаро “Silk Road” туризм брендини Жанубий Хитой провинцияларида кенг тарғиб қилишга келишиб олдилар.

Хитой томони жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида қатнашиш таклифини  мамнуният билан қабул қилди.

Мавзуга оид

Хива шаҳридаги туризм коллeжи Туркиянинг...

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти хабарига кўра, Хива шаҳридаги туризм ко...

Ислом мамлакатларининг стандартлар ва ме...

Саёҳат қилишга тобора ошаётган қизиқиш, сайёҳлар оқимида мусулмон мамлакатлар вакилларинин...

Ўзбекистон Италиянинг Пестум шаҳрида бўл...

25-26 ноябрь кунлари Италиянинг Пестум шаҳрида XXIII Ўрта ер денгизи археологик туризм бўй...

Сўнгги янгиликлар