Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Ҳамкорлик

Жаҳон банки Ўзбекистонда БПО марказларини ташкил этишга кўмаклашади

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида сўнгги йилларда мамлакатимиз салмоқли ютуқларга эришаётгани таъкидланди. Шу қаторда замонавий норматив-ҳуқуқий база яратилиб, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратилган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» кенг кўламли дастури амалга оширилмоқда.

Учрашув давомида БПО ва КПО хизматларини ривожлантириш каби муҳим йўналишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш вазирлик фаолиятидаги устувор вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш» лойиҳаси доирасида БПО марказларини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишларни муҳокама қилди ҳамда лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Мавзуга оид

Паркент туманида узумчилик ва виночилик ...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шохруҳ...

Жанубий Корея бизнеси вакилларидан ибора...

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг би...

Ўзбекистон делегацияси Францияда жаҳон м...

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ва қатор Туризм ва маданий мерос вазир...

Сўнгги янгиликлар